Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автокредит ва насия савдо

15:32 / 24 август | Abdurahim | 368

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, мен ва икки дустим автокредит ва насия савдо борасида бахслашиб колдик. Биринчи дустим айтяптиларки иккиси хам фоизли булса нима фарки бор, автокредитда хам кушиб беради ва маийший хизмат курсатиш дуконида хам дедилар.Мен эса бу натўғри эканлигиги такидладим, яни дукондан уз нархидан кимматрокга олиш ва кейин булиб тулаш бу насия савдо ва автокредит жоиз эмаслиги хакида " Зикр ахлидан суранг " сайтида укиганлигим тўғрисида айтдим. Бу жавобдан кейин хам дустим уз фикрини илгари сурди, мен дин сохасида аник ечим турганда у дустимнинг фикр билдиришга хакки ёклигини айтдим. Дустим мендан Курон ва суннатдан далил келтиришимни суради , мен буни келтира олмаслигимни айтдим ва бунга жавоб тарикасида " Зикр ахлидан суранг " сайтида келтирилган жавобни айтдим, сунг дустимнинг юзида ва гапириш охангларида важохатни сезгач хеч нарса демасдан уни тарк этдим. 1) Мен тутган йул кандай? 2) Дустим далил сурамокда? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ، فَجَاءَهُمْ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ، فَقَالَ: أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ، وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ، فَقَالَ: لَا تَفْعَلْ، بِعِ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга вакил этиб тайинладилар. Бас, у яхши хурмо келтирди.
«Хайбарнинг ҳамма хурмоси шундайми?» деб сўрадилар.
«Биз бундан бир соъсини икки соъга ва икки соъсини уч соъга оламиз», деди вакил.
«Ундай қилма! Ёмонини дирҳамга сотиб, яхшисини дирҳамга сотиб ол», дедилар у зот».
Шарҳ: 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони хурмога алмаштириш рибо бўлганлиги учун бир навини сотиб, унинг пулига бошқа навдан сотиб олиш кераклигини вакилга уқдирмоқдалар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat