Ассалому алайкум! Бундан 4 йил аввал қариндошим билан бирга 47.000га юк автомобили сотиб олганмиз. Аниқроғи у 27.000 мен 20.000 қўшганман. Автомобил олишни мен таклиф қилганман ва у пул қўшган. Шу йиллар ичида ишлаган пулини ярмини қариндошимга бериб келганман. Энди эса ўртамизда келишмовчилик туфайли қариндошим менга “пулимни қилиб бер” деяпти. Яъни 27.000ни. Йиллар ўтиб ҳозирда бундай автомобилларни нархи анча пасайиб кетганлиги сабабли нархи тахминан 15.000 дан 20.000 гача бўлиб қолган. Қариндошимга буни тушинтиролмаяпман. Орага совуқчилик тушмаслиги учун энди мен автомобилни сотиб етмаганини қўшиб беришим керакми? Шундай қилсам тўғри бўладими? Ёки мени ҳақим унга ўтиб кетадими? Илтимос маслаҳат берсангизлар. Вақтингизни олган бўлсам узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Автомобилни сотиб, етмаганини қўшиб берсангиз ҳақингиз унга ўтиб кетади. Бирор илм аҳллари ҳузурига бориб, икки тарафнинг гувоҳлигида масалани ҳал қилиб олинглар. Валлоҳу аълам!