Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, яқинда ўғил фарзандлик бўлдик. Тўғруқдан олдин, "иншоолоҳ ўғил кўрсам фалон миқдорда фалон муҳтож оилага эҳсон қиламан" деб пул сақлаб қўйган эдим. Лекин менга яхши эмас деб айтишди. Бу шарт қўйиш бўлиб қолмадиммикин деб ўзим ҳам ҳижолатдаман.
– Ва алайкум ассалом! Беринг. Бермасангиз гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!