Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўз тегиши

11:10 / 25.12.2021 | Олимжон | 1798

Ассалому алайкум! Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳнинг ёзгани ва қазои қадаридан сўнг умматимдан энг кўп ўлим нафаслар (кўз тегиши) сабабидан бўлади”, деганлар” (Баззор ва Ҳаким ривояти. Ривоят санади ҳасан). 1-савол : Юқоридаги хадисни тўғри тушунишга менинг ақлим ожизлик қилди. Мен агар нотўғри тушунган бўлсам аввало Аллоҳдан кечиришини сўрайман, тавба қиламан, сизлардан хам узр сўрайман. Менинг фикри ожизимча инсон тақдирига битилган ўлим билан эмас, балки кўз тегиши сабабидан оламдан ўтади. Шу фикрим тўғрими? 2-савол : Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кўз (тегиши) кишини қабрга киргизади ва туяни қозонга туширади” (Абу Нуайм ва Қузоъий ривояти. Ҳадис санади ҳасан). Куз теккан инсонда кандай аломатлар пайдо бўлади ва кай тарзда халок бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ушбу ҳадисдан кўз тегишининг қазои-қадарга қарама-қаршилиги тушунилмайди. Кўз тегиши қадардандир. Инсонга етадиган бало-мусибат ёки яхшиликнинг барчаси Аллоҳ битган тақдирга кўра бўлади. Бу ҳадисда кўз тегишига ишонмайдиган баъзи инсонларнинг шубҳаларини даф қилиш учун муболаға ўлароқ исботланмоқда. 

عن عبد الله بن عباس رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال : الْعَيْنُ حَقٌّ ، وَلَوْ كَانَ شَيْءٌ سَابَقَ الْقَدَرَ سَبَقَتْهُ الْعَيْنُ 

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўз тегиши ҳақдир. Агар бирор нарса қадардан ўтадиган бўлса, албатта, кўз тегиши ўтар эди. Қачонки сиздан ғуслга ёрдам сўралса, ғуслга ёрдам беринг», дедилар». 
Имом Муслим ривояти.
Ушбу ҳадис сиз сўраган ҳадисдаги маънони тўлиқ шарҳлаб беради. Яъни, кўз тегиши қазои-қадар билан бўлади. Агар бундай бўлмаганида «Агар бирор нарса қадардан ўтадиган бўлса, албатта, кўз тегиши ўтар эди» дейилмас эди. Демак кўз тегиши ҳам қадардан ўтиб кета олмайди.
2). Муайян бир аломатни кўз тегишига хослаб қўя олмаймиз. Кўз теккан инсон одатда бетоб бўлиб қолади ва унга тиббий муолажалар кор қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat