Ассалому алайкум! Қуёш чиқишига "Масжидлар" дастурида 11-12 минут, "ислом.уз" дастурида эса 13-14 минут қолганлиги кўрсатса бомдодни вақти чиққан хисобланадими? Олдинги саволларга ўхшаш такрор савол бераётганим учун узр сўрайман. Акам савол жавоб каналингизни кузатиб боради, аммо негадир гапимни эътибор қилмайди, гапим нотўғри бўлса бирор бир савол жавобни кўрсатмайди. Шу масалани аниқлаштириб берсангиз дегандим. Тақвим бўйича ҳали вақт бор, ахир тақвимни шунчаки тузишмаса керак, улар ҳам бирор нарсани билишса керак десам ҳам барибир вақт чиқди деб турмайдмлар. Бомдоднинг вақти чиқиб бўлди деб ўйлаб ётаверса, лекин вақти(тепада айтиб ўтилган дастурлар) бўйича чиқмаган бўлса гуноҳкор бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Тақвим тузиш ўта омонатдор иш. Уни таҳминан тузиш тўғри эмас. Хусусан ҳозирги кунда биринчи этажда яшадиган билан 9-10-этажда яшайдиганларнинг ҳам орасида фарқ бор. Чунки 9-10дан юқорида турадиганларга қуёш 1-2 дақиқа эртароқ кўринади. Шунинг учун ривожланган мамлакатларда баланд қаватли улардагиларга намоз вақтларини белгилашда ҳисобини олиб тақвим белгилашади. Бу борада таҳмин ўтмайди. Тақвим чиқариш алоҳида бир илм. Шунинг учун биз буни билмаймиз. Валлоҳу аълам!