Ассалому алайкум! Мен талабаман Тошкентда ўқиман. Уйим Фарғонада, уйгача 250 км дан ошади. Уйга борсам 15 кундан кам муддат ният қилиб бораман, шунда мен намозларимни қаср қилиб ўқиманми ёки ҳеч қайсинисида қаср қилиб ўқимайманми?
– Ва алайкум ассалом! Уйингиз бор шаҳар сизнинг ватани аслийингиз бўлгани учун у ерда 15 кундан кам туришни ният қилсангиз ҳам муқим бўлаверасиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!