Ассалому алайкум! Абдуллоҳ (ибн Масъуд) ривоят қиладилар: «Бизга содиқул-масдуқ бўлмиш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ҳар бирингиз (отангиз пушти камаридан) онангиз қорнига тушганингиздан сўнг, қирқ кун давомида яхлит ҳолатга келасиз, сўнг шунча вақт ичида алаққа (лахта қонга) айланасиз, кейин яна шунча вақт ўтгач, бир парча эт шаклига келасиз. Шундан сўнг, Аллоҳ таоло фариштани юбориб, (пешонангизга) тўрт нарсани - ризқингизнинг қанчалигини, қачон ўлишингизни, бахтсиз ёки хушбахт бўлишингизни (тақдир қилиб битиб қўйишни) амр қилади. Аллоҳ таоло ҳақи, қайси бирингиздир ёки бирор бошқа одам дўзах аҳлига мансуб иш қилаётганда у билан жаҳаннам оралиғида бир қулоч ёки бир неча қулоч масофа қолди дегунча, пешонасига битилган тақдири азал пешвоз чиқиб, унга жаннат аҳлига муносиб ишни насиб этади ва у жаннатга киради. Ёки, аксинча, бир одам жаннат аҳлига мансуб иш қилаётганда у билан жаннат оралиғида бир қулоч ёки икки қулоч масофа қолди дегунча пешонасига битилган тақдири азал пешвоз чиқиб, унга дўзах аҳлига лойиқ ишни насиб қилади ва у дўзахга тушади». Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Аллоҳ таоло бир фариштани бачадонга вакил қилиб киритгач, у: «Ё рабб, маний (нутфа) бўлди, лахта қон (алақ) бўлди, бир парча эт бўлди»,- дейди. Аллоҳ таоло (ўша бир парча этни) одам қилиб яратишни ирода қилса, фаришта ундан: «Ё рабб, ўғил бўлсинми, қиз бўлсинми, бахтли бўлсинми, бахти қаро бўлсинми? Ризқи қанча бўлсин, умри қанча бўлсин?» - деб сўрайдир. Мана шуларнинг барчаси она қорнида тақдир қилиб битилади!» -дедилар». Ушбу ҳадис Ал жомъэ Ас Саҳиҳ да келтирилган.Агар бу ҳадис саҳиҳ бўлса.Мусулмон инсон тақдирига жаҳаннамга кıрıш ёзıлган бöлса,унı бу дунёда қилган шунча тоат-ибодати қаерга кетади?
– Ва алайкум ассалом! Инсоннинг ғами бу эмас. Аллоҳ таоло Ўзининг розилиги учун амал қилганларнинг амалини ботил қилмаслигига ваъда берган. Сиз билан бизнинг ғамимиз ўша амалларни холис қилиш холос. Буни ихтиёри бизга берилган. Валлоҳу аълам!