Ассалому алайкум! Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: Жоним измида бўлган Зотга қасам, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам, тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз гуноҳ қилмасаларингиз Аллоҳ таоло сизларни йўқотиб ўрнингизга гуноҳ қиладиган бир қавмни келтириб қўярди. Улар гуноҳ қилиб, сўнгра мағфират сўрардилар. Аллоҳ уларни мағфират қиларди.
Ушбу ҳадисни ўқиганимдан кейин шайтон ҳар-ҳил хаёллар билан васваса қилиб тинч қўймаяпти. Илтимос ушбу ҳадисни шархлаб тушунтириб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Бандадан гуноҳ содир бўлмаслиги иложсиз нарса. Фақат пайғамбарларгина гуноҳдан пок бўладилар. Банда хоҳласа ҳам хоҳламаса ҳам гуноҳ ичида бўлади. Шундай бандаларнинг яхшиси, ўша гуноҳларни тарк қилишга қаттиқ тиришиб, тавбада бардавом бўлувчисидир. Бу дегани билиб туриб гуноҳни қилиб яна тавбани қилавериш дегани эмас. Валлоҳу аълам!