Ассалому алайкум! Отам билан умуман келишолмайман. Мен пул топишни уддалай олмаяпман, отамни қарашлари умуман бошқача яъни ҳалолликка асосланмаган ва яхши пул тополмаганим ва улар ҳоҳлаган инсон бўлмаганим учун мени ёмон кўради. Яқинда фирма очмоқчи ва доимгидек ҳалолга суянмаган ёлғон ишлар бўлиши аниқ. Мен отамга фирмангизда ишламайман десам аниқ бирнима бўлади, мени оқ қилади деб ўйлаяпман, чунки ҳаректерларини жуда яхши биламан. Фарзанд ўзи ҳоҳлаган касб билан шуғулланишга ҳаққи борми? Тўғриси мен ўзим севган касб билан шуғуллансам менга оқ тушишига ишонмаяпман, сиздан шариат бу борада нима дейди деб сўрамоқчиман.
– Ва алайкум ассалом! Истеъдодингиз бор касбни қилинг. Валлоҳу аълам!