Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онам билан тортишув.

10:42 / 23.08.2020 | Sardor | 2930

Ассалому алайкум! Ҳурматли аҳли илм устозлар. Аввалам бор динимиз йўлидаги бу ёрдамингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бераётган жавобларингиздан миннадорман. Бу сафар бироз жиддий балки сиз устозлар ва копларга бироз нохуш ва ёқмайдиган савол билан мурожат қилмоқчиман. Ва ўқиб чиқиб менга ҳолис ёрдам берасизлар деган умиддаман. Саволни йўллашдан олдин вазият ва ҳолат билан тўлароқ таништиришга ҳаркат қиламан. Ёшим 23 ўқиман ва ишлайман уйланмаганман. Алҳамдуллилаҳ коп йиллар фақат бомдод ва Жума намозларини ўқидим. Яқин бир неча ой мобайнида Аллоҳ илмимни ва имонимни тўла ва муккамалроқ қилип 5 вақт намоз ўқиман қолдан келганча китоб ўқиб илмимни оширишга ва Аллоҳ розилигини топишга ҳаракат қилмоқдаман. Аслида гап бунда ҳам эмас қайсидир манода. Оилавий мухит яхши эмас десам ҳам бўлади. Оилада 5 кишимиз Отам онам турмушдан қайтган опам ва жияним. Гапни қаердан бошлашни билмайман узим мухум деп билганларимни айтаман қолимдан келганча. Коп йиллардан бери Онам кейинчалик отам билан ҳам муносабатимиз яхши эмас. Яни меҳр оқибат ёқ ва тшунмовчилик коп. Онам билан муамога келсак. Харктерлари огир ва ҳавойи нафслари жуда жуда кучли. бу ҳаттоки менга ҳам ўтган. Бундан ташқари йиллар мобайнида юзага келган жанжалларда онамнинг бази ҳурмача қилиқлари (тасавур қилиб бўлмас фахш сўзлар билан сўкиниш, шунга ўхшаш қилиқларни қилиш.)натижасида гўёки тўгирлаб бўлмас даражада кўнглим қолган. Бу қилиқлар бир вақтлар мендаҳам бўлган лекин онамда буларни кўриш мен усун оғир бўлган. Чунки онамдаги бу гаплар ва қилиқлар бази инсон тавурига ҳам сигмас даражада бўлган ҳолатлар ҳам бўлган. (буларни толиқ ёзишга уялдим очиғи.) Онам билан урушларга тшунмовчиликларга эса сабаблар турлича бўлган базида шариат ёки ҳаётий масала юзасидан радия берганимда базида эса опамга унинг кийиниши юриши тўгрисида гапирганимда бўлган. Чунки буларни барчасини рад қилган мисол учун опамга уйда токи кўчада ҳамма жойи кўринадиган даражада кийинмаслиги буни кориб ҳато мен ёмон аҳволга тушаётганимни айтган вақтларим вазятни тўгри бахолаш ўрнига жанжал тополон котарардилар. Бу ҳолатларнинг бир мисоли шунга ўхшаш ҳолатлар жуда кўп. Ва юқорида айтганимдай ҳавойи нафслари жуда баланд. Коп исроф қиладилар қарз олип ташлайдилар. Ҳозирда опамнинг топиш тутиши яхши шунинг учун опам тараф бўлип оладилар ва ҳато опамга қингир йўл билан бўлса ҳам копроқ пул топишига розилар. Яни демоқчи бўганим эртага мен яхшироқ топиб онамни ҳам манавий ҳаммодий тарафдан нафсини қондира олсам мен яхши фарзанд бўламан ва мени айтганларимга қулоқ тутадилар менимча. Жияним отасиз коп вазятларда мени ёмон кўрип қолсам ҳам уни тогри ёлга бошлашга ҳаракат қиламан лекин бу вазятда ҳам онам аралашиб тополон котаради. Шунда мен ҳам тогри ёлдан чиқиб энди яхши мақсадда эмас онамга акслик қилиб бу ишларни қилишни бошлайман. Буни натижасида опам билан орамизга ҳам совуқчилик тушади ҳатто. Пулни тежашлари коп қарз омасликларини ҳоҳлайман бу вазятда ҳам жанжал келип чиқади. Онамга деярли шариатдан гапирмайман бунга имкон ҳам ёқ. Чунки ҳато дунёвий масалаларни гапирганимда ҳам. Базида намозим олаётган илмим ҳақида гапириб ўтадилар ва мени намоз орқали жиловлашга ҳаркат қиладилар. Ҳатто бундай вазятда қуйишқондан чиқиб қаршилик билдирсам вахобийга чиқазган вазятлари ҳамбўлган. Агарда бундай можароларни тарифласам вақт етмайди ёзишга жой ҳам. Бу мисоллар эди ҳолос. Отамга келсак юқоридагиларни барчасига уларни айбдор деб биламан. Чунки эсимни танибманки на онамга на менга ва на опамга танбех ёки тарбия берганларини тогри йўл кўрсатганларини кўрмадим. Яни уйда бош йўқ мен узим билан опам узи билан онам ҳам шундай. Бирон хато қилсак отам фақат ўзига ўзи сўкинаверади сўкинаверади. Биздан ҳатоки нафратланадигандай кўринади. Кейин жуда ҳам коп қилиқлародобга тоғрикелмайди. Ҳечқачон огирликни бъйниларига олиб на оилавий на дунёвий масалаларни ечишга ҳаракат қилмайдилар. Яни бугун утса бўлди қандай қилип болса ҳам шиоридалар. Шу сабаб бу ишни яни оилани (аёлларни) мен қайсидир манода зимамга олишга ҳаркат қиламан. Чунки Опам ҳам онам ҳам коп ҳолларда ҳато қилади деп ўйлайман. ва мен энг норози бўлганим ва барчасига сабабчи деп билганим Шу кунгача ота онам менга фақат моддий томондан яхшигина таминлаганлари. лекин на тарбия на дин ва на ҳаётий йўл йўриқ ўргатмаганларидан норози бўламан. Ҳа модиий тарафдан кам қилмадилар лекин тарбия бермадилар мана энди айни ҳаётимни мухум лахзаларида ҳато модий ёрдам ҳам тарбия ҳам ёқ. Яни шу ёшгача отам ҳам онам ҳам мен билан Диним илмим ёки дунёвий тарбиявий масалаларда ҳаётда ас қотадиган йўл йўриқларда гаплашишмаган.Сезиб тураман барча жихатларда мен ҳақмасдирман лекин ҳато ўша ноҳақлигимни кўрсатадиган исноним ҳам ёқ. Саволим бирнечта. 1) Бундай вазятдан 2 дунёйим саодати учун қандай чиқсам бўлади? Агарда буни иложи бўлмаса фақат оҳират Аллоҳ рўзи бўладиган йўлни ўргатинг.! 2) жанат оналар оёги остида дейилган агарда мен бунақа вазятларда онам билан тил топиша олмасам. Аллоҳ фарз қилган амлларни қилиб ҳам Аллоҳ розилигини топишим мумкунми.? 3) Мен бази нохуш ҳолатларда Оилам хуусусан опам онамга қаршилик қилишим мумкунми. 4) Агарда мен вазятдан чиқа олмасам улар билан бироз масофада бўлиб моддий тарафдан таминлашим жоизми. Агарда саволим ёки саволимда ҳато бўлса узур Сизлардан ёрдам ва батафсилроқ жавобни интизор кутаман. Бу борада маслахат оладиган инсоним ёқ ва билмайман. Ёрдамингиз учун рахмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўшандек муҳитда бўлсангиз ҳам Аллоҳ ҳидоят қилганига шукур қилинг. Саҳобийлар кофира, мушрика ота-оналарига қандай меҳрибон бўлган бўлса сиз ҳам шундай меҳрибон бўлинг. Сиз улар билан душмандек муносабатда бўлмай, эркак бўлиб илм ўрганиб, моддий томондан яхшиланиб уларни ботқоқликдан олиб чиқиб кетадиган бўлинг. Бу сизни “Бўл” дейишингиз билан бўлиб қолмайди. Бунга узоқ вақт керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat