Ассалому алайкум! Мавлуд ҳақидаги саволларни ӯқиб кӯрдим лекин бир аниқ жавоб ололмадим. Мавлуди Набий саллаллоҳу алайҳи вассалламни ӯқиш тӯғрими ё нотӯғри?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бирор оят ва ҳадисда “фалон қасидани ўқисин” деган буйруқ йўқ. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш иймоннинг шартларидан бири. Нажот топиш учун у зотни танишимиз керак ва суннат ларини ўрганиб уларга амал қилишмиз керак. Қайси бир мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таништирилса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларининг таълими берилса, ўша мажлисни тузиш жоиз. Қатнашиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!