Ҳазрат, 2011 йилда диний луғати борасида берилган саволга “бундай китоб ёзилмоқда” деб жавоб берган экансиз. Бу китоб ёзиб бўлиндими, қаердан топсак бўлади? Сайтда берилаётган мақолаларни кўпчилигида биз тушунмайдиган диний атамалар мавжуд, натижада мақолани яхши тушунмай қолаяпмиз. Диний атамалар луғати сайтга қўйилса айни муддао бўлур эди. Сиз азиз устозимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Илмингизга, умрингизга барака ато қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- У китоб, Аллоҳ таолога шукр ёзилиб бўлди. Охирги ишлари қолган. Чоп этиш ниятимз бор. Фақат "атамалар" китоби деб номланмаган чунки диний адабиётда бу гап йўқ.