Ассалому алайкум! Ота-онам жоҳиллик даврларида турмуш қуришган. Бироз вақт ўтиб дадам бу дунёда Аллоҳ розилиги учун ҳаётларини Исломга бағишлай бошладилар. Билишимча улар Аллоҳнинг ҳар бир буйруқларига тўлиқ амал қилиб келмоқдалар. Ойим бўлса биз фарзандларга жуда ҳам меҳрибонлар. Уйда аёл киши бажариши керак бўлган юмушларни маромига етказиб бажарадилар. Лекин Аллоҳнинг буйруқларига келганда мен бундай дея олмайман. Лекин Аллоҳга қасамки мен ва синглим уларни бир хил яхши кўрамиз. Дадам бир неча йиллардан бери ойимни Исломга даъват қилиб келдилар. Лекин деярли ҳеч нарса ўзгармади. Ота онамниг орасида хусумат йўқ. Охирги марта жанжал бўлгани эсимда йўқ. Лекин дадам даюсликдан ( ойим рўмол ўрамай юраверганларидан) қўрқиб ажрашмоқчиликарини билдирдилар. Охири дадам шариатга мос тарзда ажрашдилар. Энди дадам бизга янги уй учун 50.000 $ бермоқчилар ва керакли нарсалар билан таъминламоқчилар. Ойим бўлса бунга рози эмаслар, ва суд орқали ҳовлининг ярим пулини талаб қилмоқдалар. Саволим қуйидагича : бизда бу масалада шариат бўйича мулк қандай тақсимланиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Мулк кимники бўлса қанчасини бериш ёки бермаслик ҳам унинг ҳаққи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!