Ассалому алайкум! Никоҳда қиз тарафдан гувоҳ шарт эмас деб эшитдим. Шу ростми? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Никоҳга муайян бир тарафдан гувоҳ бўлсин деган қоида йўқ. Мусулмон икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл бўлса гувоҳлик адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!