Ассалому алайкум ва роҳматуллаҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли устоз яна бир бор сизга савол билан мурожаат қилишга изн берсангиз. Рамозон ойида ро'за тутилганда чидай олмасдан кун ярмидан кейин очиб қо'йса каффорати 60 кун ро'зами, ёки билатуриб тутилмаган ро'за учун 60 кун каффоратми? Чунки о'тган йил иш юзасидан чидай олмай 1 кун аср вақти очиб қо'йдим, бу куним ҳукми қандай. Аллоҳ барчамиздан рози бо'лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳолсизлиниб, соғлиги кўтармай очса, бир кун қазо тутади.