Ассаламу алайкум! Мен рўза тутсам оғзимдан ёқимсиз ҳид келади. Ишхонада мендан бошқа мусулмон йўқ, қолганлар бошқа дин вакиллари. Улар рўза тутган одамни ҳурмат қилишсада, оғзимдан келадиган ёқимсиз ҳидни ўзларига бўлган қўполлик ҳисоблайдилар. Бу ўзига яраша ноқулайлик ва қийинчиликлар тўғдиради. Саволим, рўзадор одамнинг оғзидан келадиган ёқимсиз ҳидни шариат бўйича кетказиш усуллари борми? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар тиш пастаси билан билан тишингизни ювсангиз рўзангизга зарар йўқ. Валлоҳу аълам.