Ассалому алайкум! Бизни 10 йиллар олдин ҳаром пулдан қурилган бир магазинимиз бор ҳозирда ишлатмаяпмиз ўшани сотишга қўйганмиз 40 млнларга бўлса сотамиз деяпмиз бу пул бизга ҳалолмас, лекин исломий сайтларимизда ўқидим ё эшитгандим аниқ эслаёлмайман молда ҳаром бўлса диний ташкилот ҳодимлари келиб улар иштирокида молни ҳисоблаб ўшанча пул уларга берилади улар бу пулларни сизга қарз сифатида қанчадир муддатга қайтариб бериш шарти билан яна сизга қайтаришади (менимча савоб умид қилмай яхшилик йўлида ишлатллса керак) сиз бўлиб-бўлиб тўлайсиз нотўғри ёзган бўлсам узр. Илтимос агар бошқа йўллари бўлса маслаҳат беринг ёки сотмайликми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромлиги аниқ бўлса сизлар савоб умид қилмасдан ҳаммасини фақир-мискинларга бериб юборишларингиз керак. Валлоҳу аълам!