Ассалому алайкум! Мени бир мусулмон бандада ишлаган ҳаққим бор ололмаяпман. Ўша пулимни ўртага одам қўйиб хокимини пул олиб берувчи кишига малум бир қисмни бериб олсам бўладими? У олиш учун у инсонни нима қилади билмайман, лекин пулимни олиб беради. Мен оиламни боқиш учун ишлаганман, мени бу ишим тўғрми нотўғрми
– Ва алайкум ассалом! Ўша ундириб берувчи одам қарздорни уриб шикаст етказса ёки молини ўғирласа ёки оила аъзоларини қўрқитса ёки унинг сирларини билиб олиб кейинчалик шантаж қиладиган бўлса гуноҳига сиз ҳам шерик бўласиз. Шунинг учун қонуний йўл билан ундиринг. Агар бор бўлса зулм қилмайдиган одам орқали ундиринг. Валлоҳу аълам!