Ассалому алайкум! Исломда дамсолиш борлигини биламиз, кўп холларда учратамиз танишла айтади фалон жойда биттаси дам солади сахар туриб шу ерга борамиз, камига ула эртага келинг яна бир хафтадан келинг деб айтишади дейишади. Уларни нима деб дам солишиниям билмаймиз ёким дам солса суралардан хато ўқиганини эшитамиз. Буларга ишонса бўладими? Баъзан одамга қараб касалиниям айтади, ким булар?
– Ва алайкум ассалом! Шифо берувчи Зот тайин, ўқилинадиган нарса ҳам тайин. Инсон ихлос қилиб Аллоҳ шифо беради деса бўлди. Қайси бир руқиячи инсон ўзи ўз дардига сўраганчалик даражада сўраб бера олади? Валлоҳу аълам!