Ассалому алайкум! Бир киши пешиннинг 4 ракатли суннат намозини ўқиётганда 2-ракатни ўқиб қаъдаи увлони қилмай туриб кетди. Тик туриб Фотихадан бироз ўқиб кейин яна қайтиб ўтирдида, аттахиятни ўқиб яна қайтиб туриб, 3-4-ракатни ўқиб бўлиб саждаи сахв қилди. Биз "Биродар намоз бузилди" дедик. У киши "Йўқ, нафл намозларда 2-ракатларда ўтириш фарз, суннат хам нафл намози сифатида бўлади", деди. Шу гап тўғрими? Кўп китобларни кўриб жавоб тополмадик. Хамма китобларда 2-ракатда ўтириш вожиб дейилган, деб ёзилган. Шуни кўрсатсак, бу фарз намозларга, деб айтаяпти.
– Ва алайкум ассалом! Намоз бузилмаган. Қайта ўтирмасдан давом эттирганида яхши эди. Валлоҳу аълам!