Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа ҳақида

00:00 / 16.06.2012 | eski savollar | 2661
Ассалому алайкум муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.Ман 25 ёшдаман. Укам 24 ёшда. Ёшлигимизда ақиқа қилинмаганмиз. ҳатто сочимизни олиб ог'ирлигича тилло ёки кумуш ҳам берилмаган.Бир инсондан эшитиб қолдим. О'ша одам: &лт;&лт;ёш болага ақиқа қилинса шайтонни қо'лидан оган бо'лади. Ақиқа қилинмаган одам юз марта ҳажга борса ҳам, намоз о'қиса ҳам лекин барибир шайтон оёг'идан чалади. о'лим чог'ида ҳатто "ла иллаҳа иллоллоҳ"ни айтолмаслиги ҳам мумкин&гт;&гт;- деб айтгандила.Қилган гуноҳ ишларни бировга айтса у одамгаям ёмон та'сир қилиши мумкин. Аллоҳ яширдими, демак бошқаларга айтмаслик керак деб о'қиганман. Шунга қилган гуноҳ ишларимни сизга айтмай қо'я қолай.Хуллас, мен, укам ҳам ко'п гуноҳ ишлар қилганмиз. Ҳатто ота-онамизни ҳам эл олдида ко'п шарманда қилганмиз. Намоз о'қиб яхши юрган пайтларим бо'лган, лекин нимагадир яна гуноҳ ишларга берилиб кетганман(Худо О'зи кечирсин). Ба'зан о'ша гуноҳ ларимни сабабчиси ақиқа қилинмаганимиз деб о'йлаб қоламан. То'г'риси чарчадим, яхши ишлар қилгим келади, савоб ишлар қилгим келади. маслаҳат берин. Чораси бордир.1. О'ша одам нинг гапи то'грими?2. Укам ва мен ҳозирги ёшда ақиқа қилдирсак бо'ладими? Бо'лса 4та қо'й со'йиладими?3. Катта ёшдагилар, ақиқа қилинмаганлар ҳам қилса бо'ладими(масалан қариндошларим, )?4. Ёки қилган гуноҳ ишларимда ақиқа қилинмаганимни баҳона қилишим ното'г'рими?5. Худо хоҳласа яқинда уйланаман. туг'иладиган фарзандим о'зимга о'хшаб қолишидан қо'рқаман. Шунга маслаҳат берин.Сизни қилаётган ҳайрли ишларизи доим кузатиб келаман. Айниқса СССр пайтидаги халқимиз учун қилган ҳайрли ишлариз, мустақилликка эришгандан кейинги барча ҳайрли ишларизи биламан. сизга бо'ладиган ҳар хил ёмон ниятли одамлар, гуруҳлардан қилинаётган тажовузларида сизга Аллоҳ сабр берсин ва паноҳида асрасин. О'зи ёрдамчи бо'лсин. Дунёда 4 та олим бо'лса 1 таси сизсиз. Агар 2 та бо'лса ундаям бири сиз.Ортиқча гапларга берилиб кетганим учун узр. Вақтингизни олганим учун ҳам узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Унинг гапи мутлақо нотўғри.2. Ҳозир ақийқа қилишларинг шарт эмас. Кўнгил учун десанглар ўзингиз биласизлар.3. Бу ҳам аввалгидек.4. Ақиқани боҳана қилиш мутлақо нотўғри.5. Аллоҳ таолодан солиҳ фарзанд сўраб дуода бўлинг.“Бахтиёр оила” китобини ўқинг, ақийқа бошқа гаплар ўшанда бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat