Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.Ҳазрат кеча қиз фарзандлик бўлдим. Бу ҳақида бироз вақт олдин дуо бўлимида ҳам дуо сўраб ёзгандим.Фарзандимизга Ҳанифа (Ҳанийфа) исмини танладик. Лекин бу исмнинг ёзилишида икки хилликка дуч келдим: Ҳанифа (Ҳанифа) ва Ҳанийфа (Ҳанийфа). Мен бу исмни яхши ният билан, ма'носи динимизга уйғун бўлишини мақсад қилиб танлагандим. Ҳали ҳужжат ишлари амалга оширилмади я'ни туғилганлик ҳақида гувоҳнома олинмади.Ҳазрат бу исмни қайси шаклда ёзилиши тўғри ва мақсадга мувофиқ бўлади: Ҳанифа (Ҳанифа) ёки Ҳанийфа (Ҳанийфа)?Динимизга амал қилишда дуч келаётган муаммоларимизнинг шариатимизга мувофиқ ечимини топишдаги ёрдамларингиз учун ташаккур.Аллоҳ таоло сизни илм ва тақвода бунданда зиёда қилсин.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.