Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн, вассолату вассаламу ъала хойри холқиҳи Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз устоз. Устоз, мен Москвада яшаяпман, бу шаҳарда динини баҳоли-қудрат ўрганиб, унга амал қилиб келаётган кўпгина мусулмонлар бор, алҳамдулиллаҳ! Аммо, шу билан бирга, ўзини мусулмон санаб, мусулмонликка, исломга умуман ёт бўлган, балки мусулмон деган номга доғ бўлиб тушадиган ишларни қилиб юрганлар ҳам йўқ эмас. Сиздан сўрамоқчи бўлганим, "Мукаммал саодат йўли" номли китобингизни рус тилига таржима қилиш режангизда борми? Агар ушбу китобингиз рус тилида ҳам нашрдан чиқса, Аллоҳдан уларга ҳидоят умид қилиб совға қилиш ниятимиз бор эди. Сизга сўраганингиздан ҳам афзалини беришини Аллоҳдан сўраб, ғойибона шогирдингиз Дилшод. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳозирча мазкур китобни рус тилига таржима қилиш режаси йўқ. Аммо бошқа бир қанча китобларимиз чиқди. Ўшалардан совға қилинглар. Сиз айтган китобни таржима қилишга навбат ҳам келиб қолар.