Ассалому алайкум! Устозлар мен охирги пайтлар намозни ҳаёлим паришон бўлиб ўқиябман. Ҳеч фикримни жамлолмаябман. Амалларим ҳам худди риёдек туюляпти. Ҳеч бир ҳаловат топмаяпман. Илтимос менга насиҳат қилинг. Маслаҳат беринг. Нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Аввало ибодатларни мазза қилиш учун қилинмайди. Намозни шартлари ва фарзлари топилаётган бўлса шуни ўзи ҳам катта ғанимат. Сиз риё қилишни ҳам, қилмасликни ҳам ният қилмай амал қилаверинг. Инсон ҳам бир идиш, кўз, қулоқ, оғиз ва бурундан бирор нопоклик кирса идишни ёмон нарсалар билан тўлдириб қўяди. Идишингизни тоза тутишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!