Ассалому алайкум! Ман хар тахорат олганимда 2 ракат нафл намоз ўқишга назр килганман. Лекин шунака вохтла борки, унда намоз ўқиб болмайди. Шунга сал шубхаланвомман, тўғри кивомманми? Қуйидаги вактларда тахорат қилиб нафл ўқимиман. 1) Бомдод вақтида. 2) Пешин киришидан ярим соат олдин. 3) Аср вақтида ва шомдан олдин. Кўп вақттан бери шунақа қилиб келаман. Лекин нафл намозни назр қилганим учун, уни қарзлари борлигини биламан. Агар нотўғри қилган бўлсам, хамма қарзларини ўқиб беришим керакми? 2) Мани қазо намоз қарзларим бор, улани ўқимастан нафл намоз ўқишим жоизми? Ёки иккаласини бирга ўқиб борайми? 3) Нафл рўзалар қарз бўлиб қолган рўзаларни ўрнини босадими? Душанба ва пайшанба қайси бирини тути?
– Ва алайкум ассалом! 1). Неча маротаба таҳорат олган бўлсангиз ўшанча нафл намоз зиммангизга тушибди. Сиз санаб ўтган вақтларда эмас бошқа пайт ўша намозларни ўқиб олинг.
2). Мўмин зиммасида қазо намозлари бўла туриб хотиржам юриши тўғри эмас. Сиз ўта зарурий ишларингизни бажариб, қолган барча вақтингизни қазоларни етказиб олишга ажратишингиз лозим.
3). Нафл ниятида тутилган рўза рамазон рўзасининг қазоси ўрнига ўтмайди. Сиз рамазон рўзасининг қазоси деб тутинг. Валлоҳу аълам!