Ассалому алайкум! Аллоҳ кечирсин отам жуда кўп ғийбат қиладилар, улар учун ҳар доим дуодаман. Агар отам аҳли илм олимларни ғийбат қилган бўлса мен ёки менинг фарзандларим аҳли илм бўлолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз отангизни ишини қилманг ва Аллоҳдан ноумид бўлманг. Иброҳим алайҳиссаломдан ўрнак олинг. Валлоҳу аълам!