Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алимент хакида

10:19 / 29.11.2023 | Музаффар | 817

Ассалому алайкум! Менинг хам, ахли аёлимнинг хам биринчи турмушимиз, айрим сабабларга кўра бузилган ва Аллоҳнинг қадари билан иккимиз турмуш қурдик, Алхамдулиллах хаётимиз яхши(факат фарзанд талабида юрибмиз, дуо қилиб қўйинглар, Аллоҳ рози бўлсин). Аёлим қорнида хомиласи билан ажрашган, мен уйланганимда қизимиз 3 яшар эди, мен бермоқчи бўлган савол, мен алиментни тақиқлаяпман, сабаби "фарзандни боқувчиси бор, шариатда мумкун бўлмаса керак бундай холатда алимент олиш" деб, аёли эса, нафс экан олгиси келаяпди, олиши мумкун ё йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унинг нафақаси ҳақиқий отасининг зиммасида. Уни талаб қилиб олиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat