Ассалому алайкум! Биз қурилиш ашёларини сотамиз. Дўконимизда сотувчилар бор, биз уларга хеч қанақа ойлик тўламаймиз. Махсулотга нарх белгилаб берамиз, улар ўзини фойдасини қўйиб сотишади. Шундай савдо қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилмаслик керак. Улар ёлланма сотувчи бўлгани учун иш ҳақини белгилаб беринглар. Валлоҳу аълам!