Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишимда барака йук.

21:39 / 14.10.2020 | Парвина | 3255

Ассалому алайкум! Устоз ëнимдаги дуконларда россаям одам куп, савдоси яхши булади. Менда савдо кам. Бумасам хаммамиз битта жойдан оламиз, улардан кура муомилам яхши ва арзон бераман. Хар куни 2000та истигфор айтаман, зикр киламан, ишдахам намозимди укийман, саловат укийман кушимча куп куп нарсаларди айтаман шундамах кам савдо киламан. Хар намозимда Роббимда ëлвориб сурайман яхши савдо килай деб. Улар мен айтган нарсаларимди билишмайдихам. Аллохда гохида хафа буламан мени эшитмаяпти шунча зорилаб сураганимди, улар сурамасаям куша куша беради деб йиглайман хафа булиб. Лекин хасад кимайман хеч качон. Менга хам шулар каторида бер деб дуо киламан. Уларди муллога укитишади дейишди. Лекин мен хохламайман Аллохдан куркаман. Яна кушимча канака дуолар укисам булади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эшитмаяпти дейишингиз оғир гуноҳ. Сиз вазифаларни қилишда бардавом бўлинг ва сизга аталган ризқингизга рози бўлинг. Аллоҳдан барака беришини сўранг. Ҳали йиғиштиролмай қоласиз. Касал Роббисининг тақдирига рози бўлмагунича тузалишни бошламайди. Худди шунингдек бандага Аллоҳ қанча озми кўпми ризқ берса тақдирига рози бўлмагунича унга зиёда қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat