Ассалому алайкум! Бир одамни савдо қилиш хуқуқига эга бўлган фирмаси бор, бу одам малум хақ % эвазига ўзи фирмаси орқали турли одамларни молини сотиб беради. Давлат қонунига асосан, мол сотиш учун фақат ўз банк хисоб рақамига эга бўлган ва давлат рўйхатидан солиқ тўловчи сифатида ўтган фирма бўлиши керак. Харидорларни мол эгалари ўзлари топишади, фақат ўша одамга келиб, бизга фалонча сўмлик молга хужат қилиб бер дейди. Кейин у одам ўша хужатни қилиб берса улар харидорлар тўловни ўтказгандан сўнг мол эгасига пули берилади келишилган муддатда. Масалан 100сўм ўтказса 90 сўм берилади. Ушбу 100дан фирма эгаси маълум миқдорда солиқ ва турли банк харажатларини тўлайди. Фирмани ойлик харажатлари хам бор. Мол сотувчилар орасида ўз фирмасига эга бўлган одамлар хам бор, улар хам ўз фирмалари орқали молни сотади, лекин биринчи одамни фирмасидан хужжат қилади ва пул ўтказиб беради, ўша % эвазига, бунинг сабаби агар мол хужатларга асосан бошқа фирмадан кирим қилинса уни сотиб бўлганда хисобот топширишда кирим харажати ва сотиш суммаси орасидаги тафовут яъни фақат фойдадан солиқ тўланади. Агар кирим қилинмаса кўпроқ фоизда солиқ тўлашга тўғри келади ва сотувчи зарар қилади. Биринчи фирма кам фоиз эвазига кирим хужатларини таёрлаб бера олишини сабаби у фирма чет элдан импорт қилади ва хужатларга асосан кўп солиқни божхонада тўлаган бўлади. 1. Томонлар орасида бўлаётган иш тўғрими? Бирични фирма оладиган % маблағ ва олинадиган фойда халолми?
2. Чет бир давлатдан бошқа давлатга малум % эвазига пул ўтказиб бериш халолми?
– Ва алайкум ассалом! 1). У фирманинг номидан ишлаш жоиз. Қолган солиқдан қочиш ёки бошқа ишларга бирор нима деёлмаймиз.
2). Бирор хизмат кўрсатса хизмат ҳақини олиши жоиз. Валлоҳу аълам!