Ассалому алайкум! Касбим савдогарчилик, дўконларга мол тарқатаман. Мисол бир дўконни мeндан 1000$ қарзи бор, “шу пулни бeринг” дeсам, пластик картасида пули бўлиб, шундан тўламоқчи бўлаяпти. Аслида 1000$ пул ҳозирда 6,450,000 бўлади. Пластикдан оладиган бўлсам уни инобатга олиб 7,150,000 ечиб олишимга ўзи рози бўлаяпти. Шуни нима қилса тўғри бўлади? Кейин ўзимни ҳам пластик картамда бир миллион сўм пулим бор. Шуни 140$га сотсам бўладими? Агар бир миллион сўм пулим нақд бўлганда 155$ га сотган бўлар эдим. Саволим шуки пластикни 10% эътибори бўлиб, шу ишим шаритга тўғри келадими?
Ва алайкум ассалом! Жинси икки хил бўлаётган бўлса нима қилсангиз ҳам бўлаверади. Валлоҳу аълам!