Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узур, яна Абдуллоҳ домла ҳақида савол

00:00 / 26.06.2012 | eski savollar | 7654
Ассалому алейкум хурматли Устоз. Сайтдан кўп қидирдим, аммо тўлақонли жавоб топа олмадим. Сизга саволим қуйидагича: Сизга Ўшлик Абдуллоҳ домла маърузалари ҳақида бир қанча савол беришган экан. У кишининг маърузалари www.тақво.ъом сайтига жойлаштирилган (у ердан файлларни бемалол кўчириб олиш имкони мавжуд). У киши ҳақида ҳттп://форум.ислом.уз/смф/индех.пҳп?топиъ=15850.10;wап2 линки бўйича баъзи маълумотларни қидириб топдим. Яъни: "Абдуллох" - домланинг тахаллуслари бўлиб, шахар ахлига шу исм билан танилган, асл исмлари Абдуғани. Кирғизистоннинг Ўш шахрида туғилган. Ёшлари 35 атрофида. "Ризқ сабаблари" ва "Пайғамбарлар силсиласи" дарсликларини минбардан айтган вақтда Ўш шахридаги «Дўстлик» масжидида ноиб имом вазифасида бўлган, 2007 дан хозирги кунггача Ош шахрининг бир кичик жумъа масжидида Имом Хатиб бўлиб ишламокда. Араб тилини мукаммал ўзлаштирган ва шахарда ислом тарихини яхши билган ахли-илмлардан саналади. Устоз, Сиздан илтимос, агар аввал эшитмаган бўлсангиз, бироз вақтингизни ажратиб Абдуллоҳ домланинг 1-2 та маърузаларини эшитиб кўрсангиз ҳамда биз ёшларга тафсия берсангиз. Яъни бу маърузалар ишончлими? У киши Сиз ҳақингизда ҳам "Устоз" деб хурмат ила 1-2 ўринда айтиб ўтган экан. Бу саволни беришдан мақсадим, биз ёшлар илм йўлида ёшлик шижоатимиз ёки илмсизлигимиз туфайли ғулувга кетиб, билмасдан турли фирқа ва оқимларга аралашиб қолмайлик. Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман. Аллоҳ Сизу биздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Маълумотларингиз учун ташаккур. Сизнинг таклифингиз учун ҳам ташаккур.

Топ рейтинг www.uz Openstat