Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сой суви

03:43 / 07.06.2016 | Behzodbek | 2456

Ассалому алайкум! Олдинги саволларга жавобларингиз учун раҳмат. Мeн сой ёки дарёларда оғиз ва бурнини чайқаган одам ғусл қилганга ўтади дeб биламан. Лeкин сойни суви ҳозирда лайқароқ бўлса ғусл ҳисобига ўтадими? Саволим оддий бўлса узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Осмон ва ернинг суви ила таҳорат қилинади, гарчи кўп туриш ила ўзгарган ёки унга пок нарса аралашган бўлса ҳам. «Осмон суви» деганда ёмғир, қор, дўл ва шудринг кабилар англанади. Аллоҳ таоло Анфол сурасида: وَيُنَزِّلُ عَلَيْكُم مِّن السَّمَاء مَاء لِّيُطَهِّرَكُم بِهِ «У сизни поклаш учун устингизга осмондан сув туширган эди», деган (11-оят). Шунингдек, Аллоҳ таоло Фурқон сурасида: وَأَنزَلْنَا مِنَ السَّمَاء مَاء طَهُورًا «Ва осмондан пок сув туширдик», деган (48-оят). «Ер суви» деганда булоқ, қудуқ, чашма, дарё ва денгиз сувлари кўзда тутилади. Аллоҳ таоло Зумар сурасида: أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ أَنزَلَ مِنَ السَّمَاء مَاء فَسَلَكَهُ يَنَابِيعَ فِي الْأَرْضِ «Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан оқизиб қўйганини кўрмадингми?!» деган (21-оят). Ер юзидаги ҳамма сувларни Аллоҳ азза ва жалла осмондан ёғдирган. Хоҳ булоқ ва қудуқлар, хоҳ ер ости дарёлари ва ер усти дарёлари суви бўлсин, ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ таоло осмондан тушириб қўйгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: «Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз(кемаси)-га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан таҳорат қилаверайликми?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Мазкур сувларнинг ҳаммаси покдир ва покловчидир. Агар кўп туриш ила ўзгарган ёки унга пок нарса аралашган бўлса ҳам. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир одамни туяси йиқитди (ўлди). У эҳромда эди. Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни сув ва сидр ила ювиб, икки кийимда кафанланглар. Унга хушбўй суртманглар ва бошини ҳам ёпманглар, чунки Аллоҳ уни қиёмат куни талбия айтган ҳолида тирилтиради», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Сувнинг ҳоли ўзи шуни талаб қилади, чунки сувга турли нарсалар тушиб ёки қўшилиб туриши табиий ҳол. Мисол учун, тупроқ, дарахтларнинг барги, чўпу хаслар ва бошқалар. Ҳанафий мазҳаби бўйича, сувга суюқ бўлмаган пок нарса аралашса, унинг поклигига зарар етказмайди. Аммо (аралашган нарса) уни сувлик табиатидан чиқарган ёки (қайнатиб) пишириш ила ўзгартирган бўлса, ўша нарсадан назофа (тозалик) қасд қилинган бўлмаса, (у билан таҳорат қилиб) бўлмайди. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat