Ассалому алайкум! Мусо алайҳиссалом қиссаларида, айнан сигир воқеаси билан боғлиқ ҳодисада кўмилган тилла тақинчоқлардан сигирни ясаган одамнинг кўзига Аллоҳ Таолони иродаси ила Жаброил алайҳиссалом отида кетаётганлари кўринади. Отнинг оёғи ерга теккан жойлардан ҳаёт униб чиқаётганини гувоҳи бўлади. Ҳозирда ҳам шу ҳолат давомийми? Ёки ваҳий билан бирга Жаброил алайҳиссалом ердаги вазифаларидан соқит этилганми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ғайб иши. Ғайб хабарларидан етказиб турувчи пайғамбарлар ҳозир йўқ. Валлоҳу аълам!