Ассалому алайкум! Устозлар ман бир қўшиқ эшитиб қолдим (нахорги ош да) қўшиқ матнида "Жаннат туғилиб ўсган жойинга арзимас" деган гап бор экан. Саволим бу сўзга шариатта қандай қаралади?
– Ва алайкум ассалом! Бу дунёда жаннаттан кўра афзал нарса бор деб ўйлаш Куръони Карийм оятларига зид эътиқоддир. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасининг 32-оятида қуйидагича марҳамат қилади:
وَلَلدَّارُ الْآخِرَةُ خَيْرٌ لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
“Тақво қилувчилар учун охират ҳовлиси яхшироқдир, ақл юритмайсизларми?”. Валлоҳу аълам!