Шайх Хазратлари! сизга саволим қуйидагича: Биз биламизки она фарзандини эмизятган пайт тахорат олиб "оятул курси"ними ёки Хазрати "Ясин"ними öқиб öзига дам солиб фарзандини эмизса Аллохни инояти билан буни оқибати жуда яхши бöлади.Савол: Агар аёл нифосли ёки хайзли бöлган пайтхам шу амалларни қилса бöладими? агар мумкин бöлса бу амалларни шариат чэгарасидан чиқмаган холда қандай бажариш керак биз билишимизча аёл нифосли ёки хазли бöлган пайт бирор сурани бошидан охиригача тиловат қилиши мумкин эмас Валлоху а'лам. Агар саволни нотöг'ри ёки такрор берган бöлсам ман оми мухлисингизни кечиринг жавоб учун олдиндан рахмат Аллох сиздан рози бöлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз айтган ҳолатларда Қуръони Карим тиловат қилиш мумкин эмас.