Ассалому алайкум! Мен яқинда хижоб яъни рўмол ўрадим. Бугун бир отинойи мени рўмолимни билиб ўзимдан ўзим ўраб юролмаслигимни айтди. Рўмолда юриш учун хожи онадан потаха олишим керак экан. Унга бошдан оёқ сарпо қилиб беришим керак экан, қуймоқлар пишириб ис чиқариб чақиришим керак эмуш. Рўмол урашни ўзига яраша иримлари бор дейди. Бу ўраган рўмолим бўлмас экан. Аллоҳнинг фарзини хожи онани потахасисиз бажаролмиманми?
– Ва алайкум ассалом! У аёлнинг айтган гаплари ўта қўпол хато. Таъмагирлик қилишнинг янги йўли. Аёл киши авратини беркитиши учун ҳам бирортасидан потаха олиш керак деган гап ақлга тўғри келадими? Фарзни бажараман деган одамга ҳам шундай аҳмоқгарчлик қиладими? Валлоҳу аълам!