Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримизга муҳаббатни хис қилиш хақида

09:54 / 26 октабрь | Ulugbek | 212

Ассалому алайкум! Мени анчадан бери васваса хақида саволлар қийнаб юрарди, лекин бугун ягона парвардигоро олам Аллоҳ таоло кўнглимга солиб телеграмм канал орқали бу ерга кириб қолдим ва айнан васваса хақидаги марузаларни ўқидим. Аллоҳга минг шукур бўлсин. Лекин менда кейинги саволим бор эди мен негадир пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган хақиқий мухабатни топа олмаяпман. Мен бундай юришни хечам хохламайман албатта мен хам у зотнинг номларини тилга олганимда хақиқий мухабат ила тилга олишни истайман. Шу борада менга нима дея оласилар ва кандай маслахатлар бера оласизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳаббат у ихтиёрий эмас. Аммо уни хосил қилиш ишлари ихтиёрли. Умматнинг ҳакими деб ном олган Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ муҳаббатни ҳосил қилиш учун қуйидаги оятни мисол қилганлар. 

 قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝ 

 31. «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт. (Оли Имрон сураси).
Бунинг учун сиз билан биздан 10та нарсага амал қилиш керак бўлади.
1). Дин илмини ўрганиш.
2). Зоҳирда ҳам ботинда ҳам ҳиммат қилиб, шариатга амал қилиш.
3). Одатда инсон нафсини қийнайди, лекин муҳаббатни ҳосил қилишда. Роҳат тарафини танлаш керак. шариатга зид бўлган ишларга қўл урмасдан енгиллик тарафини танлаш керак. еб ичишда ҳам бироз шукур қиладиган тарафини олиш керак.
4). Аллоҳ таолони барча аҳкомларига тўлиқ амал қилиш керак. шунда Аллоҳ таолонинг муҳаббати зиёда бўлади. чунки сиз ўз фарзандингизга бирор иш буюрсангиз у хўп бўлади деб бажарса беихтиёр унга муҳаббатингиз зиёда бўлади.
5). Солиҳ амалларни “шояд шуни қилсам Роббимга муҳаббатим зиёда бўлса ва истиқомат менда ҳам бардавом бўлса” деган ниятда қилиш керак. Бу ҳам худди “Шу ишни қилсам дадам хурсанд бўладида, бир дадамни хурсанд қилай” дегани кабидир.
6). Бироз муддат бирор шайхнинг ҳузурида “Аллоҳ, Аллоҳ” деб вазифа бажариш керак.
7). Аллоҳ таолони яхши кўрувчи солиҳ бандалар суҳбатларида бўлиб туриш керак. Бу жуда зарур. Ёнига бориш имкони бўлмаса хат орқали бўлсада алоқада бўлиб туриш керак. Бу ҳам икки уч дўстингиз машина ҳақида гапираверса сизни ҳам машина олишга қизиқиб қолишингизга ўхшаб Аллоҳ таоло тўғрисида гапираверсалар сизда ҳам шунақа муҳаббат пайдо бўлади.
8). Ёлғиз қолганда Аллоҳ таолонинг неъматларини фикрлаб мўмин қилиб қўйгани қанчалик улуғ неъмат а, иймон билан ўтсам охиратда абадий жаннат а деб фикр қилиб туриш керак.
9). Аллоҳ таоло муҳаббатини ато қлишини дуо қилиш керак. қуйидаги дуони ўқиб юриш керак. 

اللهم إني أسألك حبك وحب من يحبك وحب عمل يقربني إلى حبك ، اللهم ما رزقتني مما احب فأجعله قوة لي فيما تحب ، وما زويت عني مما أحب فأجعله فراغاً لي فيما تحب ، اللهم اجعل حبك أحبّ إليّ من أهلي ومالي ومن الماء البارد على الظمأ ، اللهم حببني إلى ملائكتك وانبيائك ورسلك وعبادك الصالحين ، اللهم اجعلني أحبك بقلبي كله وأرضيك بجهدي كله ، اللهم اجعل حبي كله لك ، وسعيي كله من مرضاتك 

10). Доимо “Роббим мени ниҳоятда яхши кўради” деб муроқаба қилиш керак. мабодо бирор бир мусибат ёки ғам андуҳ бўлса ҳам “Буни остида мен учун яхшилик бор, ортида бир ҳикмат бор” деб муроқаба қилиш керак. Аллоҳнинг муҳаббатини ҳосил қилиш учун юқорида айтилган нарсани бироз шарҳласак аввало Аллоҳга боғланиш сабабларини муҳайё қилиш керак бўлади. Масалан кўпроқ Аллоҳни эсга олиш, табиатан Аллоҳга ошиқ бўлган кишилар бўлса уларни суҳбатига бориш ёки Аллоҳнинг муҳабатини топган аввалда ўтган солиҳларни ҳикояларини топиб ўқиш. Шу билан бирга рўза ҳам тутиб туриш керак. Булар Аллоҳни муҳаббатини тортадиган сабаблар ҳисобланади. Инсон ўшандай муҳаббатни тортадиган ишларни қилаверса ва ҳиммат билан бардавом бўлиб турса албатта Аллоҳнинг муҳаббатига эришади деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat