Ассалому алайкум! Телеграмдаги каналиладан кордим, ичида Зикр килиш бойича берилган саволнинг жавобида:"Уларни ичидаги ўша қимматбаҳо тош «Аттааллуқ маъАллоҳ» деган нарса эди." диган гап ва:"Аллоҳга боғланишни ҳосил қилишни уч йўли бор." деган гаплар бор экан.шу сузларни шархлаб, Аллоҳга боғланишни хосил қилишни уч йўли нималардан иборат?
– Ва алайкум ассалом! 1). Уйғонибоқ Аллоҳни эсланг. Таҳоратхонага киришдан олдин ҳам чиққандан кейин ҳам нонуштага ўтиришдан олдин ҳам нонуштани қилаётиб ҳам ун тугатгандан кейин ҳам. Уйдан чиқишдан олдин ҳам бир тўхтаб нима қилмоқчи бўлсангиз Аллоҳ осон қилишини, муваффақ қилиши ва осон қилишини сўраб кейин чиқинг. Машинага минмоқчи бўлсангиз аввал машнангиз борлигига шукур қилинг, борадиган жойингизга эсон омон етиб боришни сўранг. Худди шу каби ҳар бир ишингизда биринчи ўринда Аллоҳни эслаб, осон қилишини сўраб иш битгач шукур қилиб қўйишни ҳам одат қилинг. Машинангиз бузилса ҳам биринчи бўлиб устахона эмас Аллоҳ эсга келсин. Аллоҳим Ўзинг мусибатимга ажр бергин, тузалишини осон қилгин ва яхши устани ато қилгин деб айтинг. Уйга киришдан олдин ҳам бир оз тўхтанг. Аллоҳим уйимни ҳотиржам қил деб айтинг. Ишқиб нима бўлганда ҳам биринчи Аллоҳ ёдинга келадиган бўлиши керак. Яқин ўткан замонамизнинг энг катта валийларидан бири Бу уч амалнинг бири Аллоҳнинг дўстларини суҳбатида бардавом бўлиш, гўёки бу бир кураш устаси курашчи бўлмоқчи бўлган инсонга яхши устозни топиш даражаси ҳисобланади.
2). Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш. Зикр қандайлигини юқорида тушунтириб ўтдик. Бу нарса кураш ўрганмоқчи бўлган шогирд тинмай машқ қилиши даражасидадир.
3). Гуноҳлардан сақланишга ҳиммат қилиш. Бу курашчи ейиши ёки бажариши ман қилинган ишлардан тийилиши даражасидадир. Валлоҳу аълам!