Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир инсоннинг саволига жавоб

10:41 / 12.07.2016 | Sardorbek | 3017

Ассалому алайкум! Мeни чeт эллик, агностик танишим бор. У мавжуд бўлмаган нарсага ишонмайман дeди. Сизлардан илтимос, шундай ажойиб ва мукаммал жавоб топиб бeрингки, токи Исломнинг мукаммаллигини тан олиб зора муслималар қаторига қўшилсин…


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У инсон нафақат диний, балки дунёвий илмдан ҳам бабаҳра экан. Агар иш ажойиб ва мукаммал жавоб беришга боғлиқ бўлганида, ҳамма мусулмон бўлиб кетган бўлар эди. Шу қаторда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Абу Толиб ҳам. Иймон бу, Аллоҳ таоло берадиган улуғ неъмат бўлиб, У Зот хоҳлаган бандасига беради. Бир ўқувчи бола устозидан, “Аллоҳни, жаннатни ва дўзах каби нарсаларни инсон кўрмай туриб қандай борлигига ишонади” деб сўради. Устози, “Сен қайси фандан яхши ўқийсан” деса, “Кимё фанидан” деди. Шунда устоз савол бериб, “Ҳозир атрофингда азот, кислород, магнит майдонлар, нур, зулмат каби нарсаларни борлигини биласанми” деди. Бола “Албатта биламан”. Устоз : “Қаердан биласан”? ўқувчи “Китоблардан ўқиб билганман”. Устоз : “Бу нарсаларни ҳам китоблардан ўқиб биламиз. Шунинг учун бу нарсаларни билиш учун кўп китоб ўқиш керак бўлади” деган эканлар. Аллоҳ таоло «Қосос» сурасининг 56-оятида марҳамат қилади:

 إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَاء وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ۝ 

Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билгувчи Зотдир. 

Демак, одамларни ҳидоят қилиш фақат Аллоҳ таолонинг измидадир. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг, ҳатто охирзамон Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам бу ишга қурблари етмайди. Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини ҳидоят қилиш имконига эга бўлганларида, амакилари Абу Толибни ҳидоят қилган бўлар эдилар. Аммо бунинг имкони бўлмади. Абу Толиб ҳидоятга муяссар бўлмай дунёдан ўтди. Бунга Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ афсус чекдилар. Аллоҳ таоло эса, бу ҳақда Пайғамбарига ушбу оятдаги баёнотни берди: «Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан». Сенинг ишинг Аллоҳнинг даъватини бандаларга етказиш, холос. Ҳидоят қилиш сенинг ҳаққинг ҳам, вазифанг ҳам эмас. Шунинг учун, ҳидоятга кириши орзу қилинган баъзи кишиларнинг ҳидоят топмаганларидан хафа бўлма. «Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир.» Ҳидоят қилиш фақат Аллоҳнинг иши. Чунки: «У ҳидоятга юрувчиларни яхши билгувчи Зотдир». Ўша илми асосида кишиларни Ўзи билиб ҳидоятга бошлайди. Ҳидоятга юришдан бош тортишларини Аллоҳ таоло билган кишилар эса, турли баҳоналар тўқиб, ҳидоятга юрмай тураверадилар. Бунинг мисолини баъзи қурайшликлар тутган мавқифда кўрамиз. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat