Ассалому алайкум! Бир хақдор инсон ўзи ёлгиз холда Аллоҳ розилиги учун, кечириши учун “Кимки менга нима ёмонлик қилган бўлса. Мени хаққимни еган бўлса, ғийбат қилган бўлса, мендан қарзи бўлиб бермаётган бўлса Аллоҳ розилиги учун чин дилдан хаммасини кечирдим, розиман” деса ва кейин қарздорлар қарзини берса бу хақдор олса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Олса бўлмайди. Аввало кечгандим деб айтиб кўрсин. Агар улар кечганингни қабул қилмаймиз дейишса олиши мумкин. Агар кечган бўлсанг майли деб қабул қилишса олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!