Ассалому алайкум! Мен шахсий ривожланишим учун 2 йил мобайнида ота онамнинг пулларидан ўғирлаб 20 лаб китоблар сотиб олдим, мисол дадам шу пулларга бемалол ўртоқлари бн ароқ ичишга сарфлаб юборадилар, ойим хар-хил кўз кўз қилинадиган тўяна вохоказоларга сарфлайдилар, мени пул ўғирлаб сотиб олган китобларимни илми ёқадими, албатта Ҳудо хохласа шу китобни пулларини ишга кириб ойлигимдан қайтариб бераман, хозирда талабаман
– Ва алайкум ассалом! Илм олишингиз савобли иш. Аммо бунга эришиш воситасини хато танлагансиз. Хайрли иш ҳаром ишга қўл уришни оқлаб бермайди. Қилган ўғирлигингиз учун истиғфор айтинг. Пулларини қайтариб беринг. Олган илмингизга келадиган бўлсак, у ҳеч қачон ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!