Ассалому алайкум! Сийрот кўпригидан ўтгандан кейин мусулмонлар қаторида кофирлар ҳаққи ҳам олиб бериладими ёки Муҳаммад сурасидаги оятга муофиқ аммаллари каби бошқаларда бўлган ҳаққи масалан қарзи бекор кетадими демоқчийдим. Эй_иймон_келтирганлар (67): Аллоҳ динга ёрдам берган кишиларга нусрат бериши ва кофирларнинг амаллари зое бўлиши “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг динига ёрдам берсангиз, Аллоҳ сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади. Кофирларга эса ҳалокат бўлгай. Аллоҳ уларнинг барча амаллари савобини кетказди. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ туширган китобни ёмон кўришганидир. Аллоҳ уларнинг амалларини бекор қилди” (Муҳаммад, 7-9).
– Ва алайкум ассалом! Кофирнинг ҳаққи ҳам олиб берилади. Валлоҳу аълам!