Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, Аллоҳ қилаётган хайрли ишларингизни бардавом қилсин. Ажру савобларни кўпайтириб берсин! Халк орасида Қуръонни хар ким ўқимаслиги керак, янги сотиб олган бўлса аввал бирорта домлага ўқитиб кейин ўзи ўқисин деган гаплар бор. Шу гаплар қанчалик тўғри? Жавобингиз учун ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Аввал ўқишни ўрганиш керак, кейин ўқиш керак. Ўқишни билган одам домлага олиб бориши шарт эмас. Валлоҳу аълам!