Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ит боқишга қаршилик

00:08 / 06.11.2020 | Botir | 717

Ассалому алайкум! Яқинда акам ит олмоқчилигини айтди. Мен бунга қаршилик қилдим, айтдим итнинг сўлаги ва нафаси нажас хисобланади, кийимни кир қилади дедим акам тушунгандай бўлди(уйимизнинг деворлари паст қўриқчи керак деди акам). Бир куни ўқишдан келсам акам уйга 1.5 ойлик ит олиб келибди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ит боқса, амалидан ҳар куни бир қийрот* камаяди. Экин ва чорва (қўриқловчи) ит мустасно», дедилар». Мен қаршилик қилган бўлсам хам хар куни амалимдан бир қийрот камаядими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ҳадисда рухсат берилганидан бошқа ҳолатда камаяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat