Ассалому алайкум! Устозлар, интернет сайтлари орқали туш таъбирлари деган нарсаларни кўп ўқиб қоламан. Устоз айтингчи ушбу туш таъбирлари ҳақиқатга яқинроқми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Китоб ёки интернет орқали туш таъбирини аниқ қилиб бўлмайди. Чунки бир хил туш кўрган 10 кишининг тушини таъбири 10 хил бўлади. Солиҳ инсонларга айтиш керак. Валлоҳу аълам!