Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима килай

12:14 / 08.11.2020 | Abdulahad | 476

Ассалому алайкум! Мен намоз укигим келади лекин Калбимда ширк килганимдек буламан Астагфируллох. Баъзан пайшанбадан жумага утар кечаси гусл килиб тавба киламан "Аллоҳим билиб билмай сенга ширк ёки куфр келтирган булсам узин кечиргин тавба килдим" деб дуолар киламан кейин шаходат калимасини айтаман кейин "Аллоҳумма инни аъузубика мин ан ушрика бика шай анн ва ана аълам вастагфирука лимала аълам"ни хам айтаман уша тавба килган кунимдан бошлаб кунглим тинч булиб хурсанд юраман кегин 2/3 кун утмай яна уша хаёл келади (ширк килгандек) Астагфируллох Мен мисол сочимни тепага кутариб бир жисимни ушласам ширк келтирдинг деган хаёл келади, кегин мисол уйга кираётиб остонадан оёгимни уткизаётиб хаёлимда кандайдир Биров гапиргандек кофирсан бошкасан деб ва мен уни гапига рози булгандек васваса келябти кейин уйга бошкаттан кираман, Кегин бир иш килаётсам хам мисол сув тулдираётсам васваса клади ушандака,кегин уша вакт васваса тугамагунича сувни тукиб бошкаттан тулдираман. Кегин Аллоҳ деганимда бир жисмга кузим тушиб колганида хаёлимга уша жисмни Аллоҳ дедин деган васваса келади. Хуллас бунака холатлар жуда куп 1кунимни 70% да ушандака нарсалар содир булади Кегин мен Аллоҳдан чиндилдан сурайман утирволиб,"Аллоҳим агар сенгга ширк келтирган булсам бугун мени машина уриб юборсин уша менна белги булсин"дейман. Сизларга кулимдан келганча тушунтириб бердим Инсон кандай килиб билса булади ширк килганинию килмаганини Аллоҳ яккалигини билиб турган одамам мушрик булиши мумкинми? Мен уммуман хохламиман ширк килишди дунёди беришсаям ширк килмиман. Васваса бунчалик меникичалик булмаса керак Мени баъзи харакатларим ширрка ухшаб коляпти хаёлимда Узи уммуман ширкка якинлашмаганман якинлашмиманхам Мен кийланиб кеттим устозлар Васваса хакидахам укидим кунглим тулмади. Роббигфир вархам ва анта хойрун рохимийн ни хам айтиб юрибман. Васвасам кучайиб бораябти Агар буни васваса деса Хуллас нима килай мен Васваса жонимга тегди Астагфируллох узимни ширк килган одамдей тутяпман, Аллоҳни кудратибилан ундай булмасин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тез намоз ўқишни бошланг ва намозларга маҳкам бўлинг. Васваса билан одам мушрик бўлмайди. Қуйидаги дуони доим ўқиб юринг.  

اللهــــم اجعل وساوس قلبــــي خشيتك وذكرك ...واجعل همتــــي و هواي فيما تحب و ترضى 

Аллоҳуммажъал васаависа қолбии хошятака ва зикрок важъал ҳимматии ва ҳаваая фии маа туҳиббу ва тардоо. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat