Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бидъатлардан чарчадик

01:30 / 03.07.2020 | Abdulloh Abdurrohman | 2176

Ассалому алайкум! Узоқ йиллардан бери оиламизда туғилган кун қилиш одат тусига айланган. Кўп оилаларда ҳам шундай бўлса керак. Бу нарса қандайдир машаққатли бир ишдек туйилади менга. Бидъат эканини эшитганман. Агар дадам ёки аямни туғилган кунлари билан табрикласам, ҳаром иш қилган бўламанми? Очиғи, бу бидъатлар чарчатиб юборди одамни.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром иш қилган бўлмайсиз. Туғилган кунни динга алоқаси йўқ. Чунки уни ҳеч ким савоб бўлади деб қилмайди. Фақат битта нотўғри нарса бор, туғилган кунни ғайридинларга ўхшатиб нишонлаш. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat