Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз кийим

16:25 / 10.11.2020 | Azizbek | 2117

Ассалому алайкум! Ёмон сув сачраган кийимдами нажосат теккан кийимдами ёки тозалига ишончи комил бўлмаган кийимдами? Хуллас қандай кийимда намоз ўқиб бўлмайди. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Ундан (оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.
Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат теккан кийим ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан бунга рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2,975 грамм.
Игнанинг учига ўхшаб сачраган пешоб ҳеч нарса эмас.
Бундан сақланиш мушкулдир. Аммо пешоб шу шаклда оқмайдиган сувга тушса, у сув нажас ҳисобланади.
Қассобга теккан қон ҳам афв қилинади. Шунингдек, нажосатга теккан пашшанинг асари ҳам, эшак ва сигирнинг тезаги ҳам.
Кўчада сачрайдиган лой ҳам, агар нажосат аниқ бўлмаса, афв қилинади.
Нажаснинг устига тушган сув нажасдир. Аксинча бўлса ҳам шу каби.
Яъни сувнинг устига нажас тушса, сув ҳам нажасга айланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat