Ассаламу алайкум! Намоздаги “Таъдидул аркон” ҳақида яхшилаб тушунтириб берсангизлар. Илтимос.
Ва алайкум ассалом! Рукуъда, рукуъдан қайтган қавмада, саждада ва ундан қайтган ўтиришда аъзолар бир тасбеҳ миқдорича сукунат топиши “таъдилул аркон” дейилади. Бундай қилиш “Канз”, “Виқоя”, “Мултақ” китобларининг қавлига кўра вожибдир. Тарк қилиш ила саҳв саждаси вожиб бўлади. Икки имом Абу Юсуф ва Муҳаммад суннат деганлар. Валлоҳу аълам.